Ссылки доступа

Дамашқ 85 махбусни икки Россияликнинг майитига алмаштиради


Сурия раҳбарияти ҳукумат қамоқхоналаридан деярли 85 махбусни 1-август куни Идлиб вилоятида қулаб тушган тик-учарда халок бўлган икки Россиялик ҳарбий учувчиларнинг майитларига алмаштиряпти. Бу ҳақда Суриянинг инсон ҳуқуқлари таъминланишини кузатувчи марказ хабар берган.

Ўзини махбуслар бўйича бош фонд деб атовчи Сурия гуруҳи аввалроқ Ми-8 да 1-август куни уриб туширилган Россияликларнинг майитларини ўзининг Башар Асад режими ва Дамашқнинг иттифоқдоши - Ливандаги "Ҳезбуллоҳ" шия гуруҳи - томонидан ушлаб турилган тарафдорларига алмашишни таклиф қилган эди.

Россиянинг ҳарбий тик-учари 1-август куни муҳолифат томонидан босиб олинган Идлиб вилояти ҳудудида уриб туширилган эди. Унинг ичида бўлган 5 кишининг барчаси ўлган. Бу Россиянинг 2015 йил сентябрида Сурияда бошлаган ҳарбий амалиётларидан бери расман тан олинган энг катта ҳарбий талофатидир.

XS
SM
MD
LG