Ссылки доступа

Ўзбекистонда театр фестивали бўлади


10-11 сентябр кунлари Ўзбекистонда яшаб немис тилида сўзловчи ҳаваскор театр гуруҳларининг анъанавий фестивали бўлиб ўтади. Ўзбекистондаги тўрт немис театр маркази - Тошкентдаги «Wiedergeburt», Самарқанд, Бухоро ва Фарғона гуруҳлари немис тилида намойишлар қилишади.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, фестивалдан олдин театр гуруҳлари Германиядан келган театр педагоги Йоахим Бюркерт раҳбарлигида амалий семинарлар мобайнида ўз маҳоратларини оширишган.

Фестивални Бухоролик гуруҳ "Автострада" филми мотиви бўйича "Сўнги манзил" ва "Ҳеч қаерга элтувчи йўл" ҳикоялари билан очиб беради. Ҳикояда инсон ҳаётидан бекатлар оралиғидаги ҳаётий лавҳалар кўрсатилади. Самарқанднинг немис маркази "Ёзги лагер" асарини қўйиб беради.

11 cентябр якшанба куни Фарғона театр гуруҳи Ойбек Нишонов қаламига мансуб, рак касалига чалинганлар ҳақидаги «Нарҳни туширмасдан» номли асарни намойиш этишади. Тошкентлик гуруҳ эса Швециялик драматург Фридрих Дюрренматнинг «Кекса хонимнинг ташрифи» асари намойиши билан якунлайди.

XS
SM
MD
LG