Ссылки доступа

Назарбоев ҳукуматда «катта ўзгаришлар» бўлмайди деди


Бугун Остонада бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, бош вазир Карим Масимовнинг истеъфосидан сўнг вазирлар махкамасида катта ўзгаришлар бўлмайди деди.

«Ҳозир ҳукумат истеъфода. Биз барча масалаларни, шу жумладан сизларнинг бошлиғингиз ва янги вазирларни тайинлашни кечиктирмасдан хал қиламиз. Ўйлайманки катта ўзгаришлар бўлмайди, чунки ҳукумат мураккаб вазиятда ўз ишини қилиб барча топшириқларни бажаряпти», - деди «Казинформ» янгиликлар агентлиги Назарбоевдан иқтибос келтираркан.

Бош вазир вазифасини бажариш вақтинчалик унинг биринчи ўринбосари Бакитжан Сагинтаевга топширилган. 8 август пайшанба куни, собиқ бош вазир Карим Масимов Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси этиб тайинланган. Ушбу қўмитанинг унгача бўлган раиси Владимир Жумаканов эса президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Кадрлар ўрнини алмаштиришда "ўзига хос мантиқ" бор, деди Назарбоев бугун. «Бу хавфсизликни мустаҳкамлаш ва юқори даражага кўтариш билан боғлиқ», - деди президент ва қўшимча қилиб айтдики Масимов «бу муҳим соҳага мураккаб даврда» унинг тажрибаси ва «мамлакатдаги вазиятни билишига» асосланиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG