Ссылки доступа

Қирғизистонда ШҲТ давлатларининг анти-террор ҳарбий машқлари бўлади


Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳарбий бўлинмалари Қирғизистонда бўладиган ҳарбий машқларда ўзаро ҳарбий харакатлар малакасини оширишади. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий кучларининг бош штаби хабар берган.

"ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари томонидан ўзаро аксил-террор амалиётини тайёрлаш ва ўтказиш" мавзусидаги "Тинчлик миссияси -2016" машқлари шу йил 15-21 сентябр кунлари 20636-ҳарбий қисм базасида бўлиб ўтади. Унда Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Қирғизистон ҳарбийлари иштирок этишади.

Машқлар мобайнида ҳарбий бўлинмалар аксил-террор амалиётини тайёрлаш ва амалга ошириш, ШҲТ кучлари ва воситаларини терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши тайёргарлигини ошириш масалаларини ўрганиб, ШҲТ давлатларининг бирлашган ҳарбий гуруҳларини тоғ шароитида ҳаракатланиш тажрибасини мукаммаллаштирадилар.

XS
SM
MD
LG