Ссылки доступа

Эмомали Раҳмон: «Душманлар Исломий давлат тузиш ниятида бўлишган»


Тожикистон президентининг айтишича, мустақилликнинг дастлабки кунларида «ёвуз ва адашган кучлар» ўзларининг "хориждаги ҳомийлари" буйруғи балан Исломий давлат қуриб, мамлакатни уруш гирдобига тиқмоқчи бўлишган. Бу ҳақда президент Эмомали Раҳмон Коҳи Барбодда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанавий мажлисда айтди.

Раҳмон Тожикистон мустақиллигининг биринчи йилларини эслар экан шундай кучлар бор эдики, улар халқнинг орзуларини четга суриб, «ёт маданият ва динни киритиб», шошилинч тарзда Исломий давлат тузиш ниятида бўлишган, деди.

Тожикистон президенти ўз нутқида очиқчасига буларнинг барчасига ҳозирда таъқиқланган Ислом уйғониш партияси айбдор деб айтди. Ўша даврда эндигина тузилган партиялар ва харакатлар «Ислом уйғониш партиясининг ғоя ва режалари гаровига айланишди» ва мамлакат уруш гирдобида қолди. Натижада минглаб одамлар қурбон бўлди, қочқинга айланди, мамлакат иқтисоди эса тамоман издан чиқди".

«Ҳозирги кунда Исломий давлатларда бўлаётган воқеалар Тожикистон мустақиллигининг дастлабки кунларидаги воқеаларнинг қайтарилишидир»,- деди у.

Тожикистон давлат мустақиллиги ҳақидаги декларация бундан 25 йил муқаддам, 9-сентябр 1991 йили, Тожикистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши йиғинида қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG