Самарқандга бўлган ташриф доирасида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гуллар қўйди ва унинг оила аъзолари билан учрашди..
Қозоғистон президенти маъмуриятининг матбуот хизмати хабарига кўра, Назарбоевнинг Самарқандга ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг вақтинчалик президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув режалаштирилган.
Нурсултон Назарбоев – Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг вақтинчалик президенти этиб тайинланганидан кейин у билан учрашган биринчи давлат раҳбаридир.
Бундан аввалроқ– 6 сентябр куни, Самарқандга России Президенти Владимир Путин келган эди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни вафот этгандан сўнг, Шавкат Мирзиёев дафн маросимини ташкил этиш комиссиясини бошқарди.