Ссылки доступа

Президент Бердимуҳамедов бу йил ҳисобидан олтинчи китобини ёзди


Яқинда бўлиб ўтган вазирлар маҳкамасининг йиғилишида президент Бердимуҳамедов ўзининг олтинчи китобини тақдим этди. «Жаҳон мусиқаси, дўстлик ва биродарлик мусиқаси» деб номланган бу китоб, Туркманистоннинг буюк мусиқачиларидан бири Шукур бахшига бағишланган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатишган.

Президентга кўра, «Шукур бахши хаттоки энг мураккаб масалаларни ҳам тинчлик йўли билан хал қилишга уринган одам бўлган». Китобни 14 сентябрда бўладиган Туркманистоннинг оқсоқоллар кенгаши йиғилишига қадар нашрдан чиқариш топширилган эди.

19-20 асрларда яшаган Шукур бахши, Эрон қабиласи томонидан асрга олинган акасини мусиқий беллашувида ютиб олиши билан донг таратган.

Эслатиб ўтамиз, бу президентнинг 2016 йилда ёзилган олтинчи китобидир. Бундан олдинги китоблар мақоллар ва нақллар тўплами, чой ҳақида, ахалтеке отлари ҳақида, Туркман гилам тўқиш санъати ва Туркманистоннинг шифобаҳш гиёҳлари ҳақида бўлган.

XS
SM
MD
LG