Ссылки доступа

Туркиянинг Ван шаҳридаги портлашда яраланганлар сони 48 тага етди


Туркиянинг Ван шаҳридаги портлашда яраланганлар сони 48 тага етди. Иккита жабрланганлар критик ҳолатда бўлиб турибди. Аввал 11 та яраланганлар тўғрисида хабар берилган эди. Портлаш душанба куни эрталаб содир бўлган.

ОАВ хабар қилишича, портловчи модда билан тўлдирилган автомобиль губернатор ҳамда ҳукмрон бўлган адолат ва тараққиёт Партиясининг ҳудудий бўлими офисларидан узоқ бўлмаган жойда портлатилган. Портлаш жойига яқин ерда полиция участкаси бўлган. Ярадорлар орасида иккита полиция зобити бор.

Бу ҳуруж орқасида ким тургани ҳозирча маълум эмас. Бир кун олдин Туркия ҳукумати асосан қурдлар яшайдиган 28 та ҳудуднинг раҳбарларини ўз лавозимларидан озод этган. Бунга амалдорлар билан Қурдистон ишчи партияси (ҚИП) орасидаги алоқаларнинг мавжудлиги борасидаги шубҳалар сабаб бўлди. Бу Ишчи партияни Анқара ва Ғарбдаги баъзи мамлакатлар террористик гуруҳ деб ҳисоблайди.

Туркия ҳукуматининг кадрлар борасидаги бу қарори қурд аҳолиси ўртасида норозилик туғдирди.

Сўнгги ойларда Туркия жануби-шарқида мунтазам равишда портлашлар содир этилмоқда. Мамлакат улар учун масъулиятни ҚИП га юкламоқда.

XS
SM
MD
LG