Ссылки доступа

Ўзбекистонда президент сайлови 4 декабрда бўлади


Ўзбекистонда президент сайловини ўтказиш 4 декабрга белгиланган, бу ҳақда мамлакат марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов хабар берган.

Ўзбекистон президенти лавозимига номзодларни қўйиш 30 сентябрдан бошланиб, 20 октябрда тугайди.

Вақтинчалик президент вазифасини бажариш парламентнинг 8 сентябр кунги қўшма мажлисида бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклатилган. Мамлакат Конституциясига биноан, агар амалдаги президент ўз вазифаларини бажара олмай қолган тақдирда унинг вазифаларини бажариш вақтинча парламентнинг юқори палатаси раисига топширилади. Бироқ, Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев тажрибаси етмаслигини айтиб ўз номзодини қайтиб олди ва вақтинчалик президент лавозимига Мирзиёев номзодини қўйди.

Мамлакатни 27 йил бошқарган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 78 ёшда вафот этди. У Самарқандда дафн этилди. Каримовни дафн этиш давлат комиссиясини Мирзиёев бошқарди.

XS
SM
MD
LG