Ссылки доступа

Олмотада ШҲТ хавфсизлик хизмати раҳбарларининг учрашуви бўлади


Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти хавфсизлик хизматлари минтақадаги анти-террор бўлинмасининг Олмотада бўладиган кенгашида «ҳудкушлар воситасида террористик амалиётлар ўтказишни олдини олиш» масалаларини муҳокама қиладилар, дея хабар берган маҳаллий янгиликлар агентликлари.

«Мажлисда тегишли ташкилотлар томонидан ҳудкушлар воситасида террористик амалиётлар ўтказишни олдини олиш ва радикал диний ғояларнинг ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида тарқалашига қарши ўзаро чора-тадбирлар муҳокама қилинади», — деб хабар берди ташкилий қўмита.

"Терроризм ғояларини интернет орқали тарқатиш" ҳамда "ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига хатар туғдирувчи террорист, сепаратист ва экстремист ташкилотлар фаолиятига" қарши биргаликда курашишни бошқариш масалалари ҳам ушбу мажлисда муҳокама қилинади», - деди агентликлар.

Хабарларга кўра, мажлисда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари қатнашишади. Йиғилиш куни аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG