Ссылки доступа

Қирғизистон дунёнинг "бориб кўриш шарт" бўлган 12 мамлакати қаторидан жой олди


Буюк Британиянинг The Independent газетаси Қирғизистонни ҳар бир саёҳатчи бориб кўриши шарт бўлган 12 мамлакат рўйхатига киритган. Ушбу рейтинг, ўзининг 40 ёшида дунёнинг деярли барча мамлакатлирида бўлган машҳур саёҳатчи Гуннар Гарфорс томонидан тузилган.

Гарфорсдан унга қайси мамлакат кўпроқ ёқишини сўрашганда у жавоб беришга қийналади. Лекин, унинг фикрича, дунёда ҳамма бориб кўриши шарт бўлган 12 та мамлакат бор.

Саёҳатчининг айтишича Қирғизистоннинг табиати ҳайратда қолдирарли даражада гўзал, бозорлари ранг-баранг ва одамлари меҳмондўст. «Фақат улар сизни маҳаллий гўзаллардан бирини олиб қочишни режалаштираётган Америкалик учувчи» деб ҳисоблашмаса бўлгани. У яна стакан олиб боришни ҳам маслаҳат берган, чунки «Қирғизистонда аъло навли ароқ бор».

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил сентябрида Буюк Британиянинг бошқа бир газетаси The Telegraph ҳам Қирғизистонни бориб кўриш шарт бўлган мамлакатлар рўйхатига киритган эди.

XS
SM
MD
LG