Ссылки доступа

"Росбалт": Захарченко оиласи банк ҳисоб рақамларида 300 миллион евро бор


Қўлга олинган Россия ИИВ полковниги Дмитрий Захарченко оиласига тегишли Швейцария банк ҳисоб рақамларида деярли 300 миллионов евро бор. Бу ҳақда "Росбалт" ички ишлар органидаги манбанинг сўзларига асосланиб хабар берган.

Унга кўра, ФҲХ га Дмитрий Захарченконинг отаси Виктор Захарченко номига расмийлаштирлган офшор фирмалари банк ҳисоб рақамлари хусусидаги хужжатлар келиб тушган. Бундай ҳисоб рақамларнинг олтитаси аниқланган, асосан Rothschild Bank ва Dresdner Bank нинг Женевадаги бўлимларида. Пулларнинг келиб чиқиши аниқлаштириляпти, деди агентликдаги манба.

Россия ИИВ иқтисодий хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дмитрий Захарченко, пора олганлик, хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш ва терговга ҳалақит қилиш айбловлари билан айбланиб 10 сентябр куни ҳибсга олинган ва ундан расмий хабарларга кўра "деярли 9 миллиард рубл" мусодара қилинган.

Судда эълон қилинишича Захарченко "Нота-банк" пулларини ўмариш билан боғлиқ ишга алоқадор шахсларни бўлажак тергов жараёни ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Захарченко уйида топилган пуллар ушбу банк ҳисоб рақамларидан ўғирланган пулларнинг бир қисми бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари Захарченко "Вимпелком"нинг собиқ раҳбари Михаил Слободиннинг қочиб кетишига кўмаклашган. Бошқа хабарларга кўра полковник жиноят оламида Шакро Молодой лақаби билан таниқли бўлган Захарий Калашов ишига ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

Захарченко ҳибсга олингандан кейин ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев иқтисодий хавфсизлик бош бошқармаси ва коррупцияга қарши кураш бўлимини тафтиш қилишни буюрган.

XS
SM
MD
LG