Ссылки доступа

Ляур полигонида Тожик-Россия машқлари ўтказилмоқда


Душанбедан 25 км узоқликда жойлашган Ляур полигонида Тожикистон қуролли кучлари ва Россиянинг 201-ҳарбий базаси бўлинмаларининг қўшма ҳарбий машқлари ўтказилмоқда.

Тожикистон матбуот хизматиниг вакили Жамшид Хусейнов маълум қилишича, тактик машқларнинг якуний босқичи 15 сентябрда бўлиб ўтади ва унда иккала мамлакатнинг 800 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ва 200 га яқин ҳарбий техника иштирок этади. Машқлардан мақсад терроризмга ва экстремизмга қарши тура олиш қобилиятини эгаллаш ҳисобланади.

Хусейнов гапига қараганда, машқларда РҲБ нинг 201-чи тактик гуруҳи батальони, ТР Мудофаа вазирлигининг махсус ротаси, ТР ИИВ нинг ва ТР ДМХҚ чегара қўшинларининг махсус гуруҳлари иштирок этади.

«Бир ҳафта давомида аскарлар, сержантлар ва зобитлар тоғ ҳудудида бўлинмалар таркибида бир қатор вазифаларни амалга оширишмоқда: мудофааланиш ва ҳужумга ўтиш кўникмаларини пухта эгаллаш, шартли душманнинг босмачи гуруҳларини қидириб топиш, блокировка қилиш ва йўқ қилиб ташлаш каби маневр ҳаракатларини такомиллаштириш ва ҳоказо», - деб таъкидланади Марказий ҳарбий округнинг расмий матбуот-хабарномасида.

Қўшма машқлар 13 сентябрда бошланди ва 16 сентябргача давом этади. Расмий ахборотга кўра, бу шу йилдаги биринчи Тожик-Россия қўшма машқлардир.

XS
SM
MD
LG