Ссылки доступа

Назарбоев: 2020 йилдан Қозоғистонда «ҳаммаси яхши бўлади»


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтишича мамлакат тангликдан 2017 йилдан чиқишни бошлайди, 2020 йилдан бошлаб эса «ҳаммаси яхши бўлади».

Ақмола вилоятига қилган амалий ташрифи мобайнида Назарбоев, экспорт маҳсулотларининг нарҳлари бир неча йидан сўнг "ҳозиргидек паст бўлмаслигига" умид қилиб, аҳвол анча яхшиланади деди. Мамлакатда янги ишлаб чиқариш корхоналари ишга тушириляпти, деб қўшиб қўйди президент.

Нурсултон Назарбоев янги ҳукуматнинг «зўр бериб ишлашига» умид билдирган.

Динлар ва гражданлик жамияти ишлари вазирлиги ташкил этилган бўлиб, бу лавозимга хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Нурлан Ермекбаев тайинланган. Янги вазирликнинг ташкил этилишини Назарбоев «куннинг зарурати» дея баҳолади, чунки Қозоғистон «бу соҳада нима қилиш ва бу соҳани қандай бошқариши кераклигини билиб олиши зарур».

XS
SM
MD
LG