Ссылки доступа

Хитойлик тадбиркор Тожикистондаги бизнесидан ажралиб қолди


Хитойлик сармоячи унинг ўзи Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Гулистон шаҳри яқинида қурган сурма қазиб олиш корхонасини рейдерлик йўли билан тортиб олинганини хабар қилди. Унинг айтишича, мамлакат шимолидаги бу корхона қурилишига у 1 миллион доллар сарфлаган.

Тожикистондаги «Лен Ху А» компанияси ва Хитой маданияти маркази Хитойлик тадбиркор Джен Ху Ага тегишли. Тадбиркорнинг айтишича, унинг ҳамкори, «Азия-тур» компанияси раҳбари Каромат Содиқова бир нечта хужжатларни қалбакилаштириб, юқорида айтилган корхона ва бошқа мулкни гаровга қўйган ва бу иншоотлар ҳозир «Ориёнбанк»да гаров сифатида турипти.

Джен Ху Ага кўра, «Азия-Тур» компанияси ва банк олдиндан тайёрланган режа асосида унинг мулкини «ўзлаштириб олишган». Унинг сўзларига қараганда, Тожикистонлик тадбиркор аёл қалбаки хат асосида «Ориёнбанк»дан тахминан 1 миллион сомони миқдорида кредит олиб, пулларни банкка қайтармаган. Натижада банк пулларни тўлашни Джен Ху Адан талаб қиляпти.

Жабрланган тадбиркорнинг айтишича, у Каромат Содиқова ва «Ориёнбанк» билан икки йилдан буён судлашиб келяпти. «Душанбедаги иқтисодий суд ва Олий иқтисодий суддаги судлашувлар мени мулкимнинг хатланиши билан тугади, ва оқибатда уларни Каромат Содиқовага ўнлаб марта нарҳини пасайтириб сотиб юборишди», - деди у.

Аммо Каромат Содиқова Хитойлик тадбиркорнинг даъволарини инкор етиб, бу вазиятда у, аксинча, жабрланувчи эканлигини айтди. Суд билан боғлиқ хархашаларнинг натижаси шу бўлдики, корхона фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 130 одам ишсиз қолган.

XS
SM
MD
LG