Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев ҳукумат аъзоларини ўзгартиришни бошлади


Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 13 сентябрда бир қатор фармонларга имзо чекди. Уларга кўра, бош вазир ўринбосарларидан бири эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган, унинг ўрнига эса бошқа амалдор тайинланган, шунингдек вазирлардан бири эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган

Чунончи, Каримов Мажид Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ёшлар сиёсати, маориф, маданият ва спорт ишлари бўйича комплекс раҳбари лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига Орипов Абдулла тайинланган.

Қосимов Рустам Олий ва ўрта таълим вазири лавозимига тасдиқланди. Вахобов Алишер бу лавозимдан озод этилган.

Азимов Рустам Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига, молия вазири - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига қайта тасдиқланган.

Икромов Адҳам ҳам бош вазир ўринбосари – Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт комплекси раҳбари лавозимига қайта тасдиқланган.

XS
SM
MD
LG