Ссылки доступа

Қирғизистонда ШҲТ терроризмга қарши машқларида икки мингга яқин ҳарбийлар иштирок этмоқда


Иссиқ-кўл вилоятида бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатларининг қўмондонлик-штаб машқларида 2000 га яқин ҳарбий хизматчилар ва 300 та ҳарбий техника иштирок этмоқда.

«Тинчликсевар миссия -2016» маневрлари бугун, 15 сентябрда бошланди ва 21 сентябргача давом этади. Уларда Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Қирғизистон ҳарбийлари қатнашмоқдалар.

Машқлар мавзуси – «ШҲТ иштирокчи-давлатлари қуролли кучлари томонидан терроризмга қарши ҳамкорликдаги операцияларга тайёгарлик кўриш ва уларни амалга ошириш».

Машқлар вақтида ҳарбий бўлинмалар терроризмга қарши ҳамкорликдаги амалиётларга тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ШҲТ нинг кучлари ва воситаларининг тайёргарлигини ошириш масалаларини пухта ишлаб чиқадилар, шунингдек ШҲТ давлатлари Бирлашган қўшин гуруҳларининг тоғ шароитидаги ҳамкорлиги тажрибасини такомиллаштирадилар.

XS
SM
MD
LG