Ссылки доступа

Тожикистон бош вазири ўринбосарининг ўғли автохалокат иштирокчиси


Тожикистон ИИВ бош вазир ўринбосари Давлатали Саидовнинг ўғли Фаромуз Саидов иштирок этган автоаварияни тергов қиляпти. Душанбе шаҳрида 10 сентябр кечаси бўлган бу аварияда икки киши халок бўлган.

Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомалининг хабар қилишича авария "тасодифан" содир бўлган ва "буни атайлаб қилинган жиноят деб баҳоламаслик керак". Унга кўра, "бунга ўхшаш авариялар ҳар куни бўлиб туради ва биз уларни холис тергов қиламиз. Ҳайдовчи ҳам жабр кўрган ва у ҳозир касалхонада".

ИИВ вакили уч киши халок бўлганлиги ҳақидаги хабарни инкор этди. У. Эмомалининг айтишича, халок бўлганлар Душанбелик 25 яшар Хилола Рахимова ва Варзоблик Рустам Сатторов; "Тойота Кемри" машинасининг рулини бошқарган деб тахмин қилинаётган Фаромуз Саидов шикастланган.

Унга кўра, ярим тундан сўнг Фаромуз Саидов ўз машинасида «Роял Клаб» деб номланган кўнгилочар маскандан жўнаб кетган. Ҳайдовчининг ёнида Хилола Рахимова бўлган.«Фаромуз Саидов соатига 100 км дан ортиқ тезликда харакатланган. Қарама-қарши тарафдан келаётган машинанинг ёрқин чироқлари унинг кўзини олган бўлиши мумкин ва у йўлсозларни сезмай қолган. Натижада тўқнашув содир бўлган".

23 яшар Фаромуз Саидов Тожикистон бош вазири ўринбосари Давлатали Саидовнинг ўғли. Унинг отаси илгари ёшлар масалалари бўйича қўмита раиси, Тожикистоннинг Япониядаги элчиси ва инвестиция ва давлат хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

XS
SM
MD
LG