Ссылки доступа

Бишкекда Москвада ҳалок бўлган Қирғизистонлик қизлар хотирасига хиёбон барпо этилади


Бишкек ҳокими Албек Ибраимов шаҳарликларнинг Россия пойтахти Москвадаги ёнғин вақтида ҳалок бўлган Қирғизистонлик қизлар хотирасига бағишлаб хиёбон барпо этиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаб чиқди.

Бишкек ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, дарахтлар Бакаев ва Айни кўчаларининг кесишиш жойидаги хиёбонга ўтқазилади. Пойтахт муниципалитети раҳбари Албек Ибраимов шаҳар хизматларига ҳудуд ажратиб беришни ва дарахтларни ўтқазишда ёрдам беришни топширди.

Бундан аввал ташаббускор гуруҳ томонидан Facebook ижтимоий тармоғи орқали Москвадаги Алтуфьевский йулидаги 27 августда содир бўлган ёнғин вақтида ҳалок бўлган Қирғизистонлик қизлар хотирасига атаб Бишкекда хиёбон барпо этиш борасидаги таклиф илгари сурилган эди.

«Ушбу ташаббус ҳам Қирғизистонда, ҳам хорижда яшайдиган минглаб Қирғизистонликлар томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳокимга атаб ёзилган номани Бишкекда яшовчиларнинг 567 таси имзолади», - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарномасида.

XS
SM
MD
LG