Ссылки доступа

76-ёшли нафақаҳўрнинг Каримов қабрига велоcипедда боришини “кичик ҳаж” дейишди


Қишлоқдошлар ўзининг эски велосипедида Самарқандгача 521 км йўлни босиб, у ерда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабри устида қуръон тиловат қилган 76 яшар Наманганлик нафақаҳўр Ҳусан Ҳожибоевни совғалар билан кутиб олишди.

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги нафақаҳўр эски велосипедида марҳум Ўзбекистон президентининг қабрини зиёрат қилганидан кейин Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари бу қариянинг ушбу сафарини “кичик ҳаж” билан солиштирдилар.

Facebook даги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳининг фаоллари Ҳожибоевга янги велосипед ва музлаткич сотиб олиш учун маблағ тўплаб бердилар. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари совға қилган янги велосипедида 76-яшар Хусан Хожибоев ҳаж сафарига бормоқчи.

«Каримов қабрига уюштирган ташрифим ҳам мазмунига кўра ҳаж эди. Самарқандга келиб мен Каримовнинг ота-онаси уйига бордим, бироқ у ерга одамларни қўйишмаётган экан. Мен тезда кириб чиқишга улгурдим, бирорта ҳам милиционер менга ҳеч нарса демади. Қабристонда ҳам одамларни Каримов қабри яқинига қўйишмаётган экан. Ҳаттоки гулларга ҳам яқинлаштирмадилар, улар камида 1,5 метр масофадан юришлари мумкин экан», - деб гапириб берди оқсоқол.

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда инсульт оқибатида дунёдан кўз юмган эди. Уни 3 сентябрда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда яқинидаги ёдгорлик мажмуасига дафн этишган.

XS
SM
MD
LG