Ссылки доступа

Бюллетенларнинг 90 фоизи саналганидан кейин Давлат Думасига олтита партия ўтди


Россия МСК (марказий сайлов комиссияси) маълумотларига қараганда, сайлов бюллетенларининг 90 фоизга яқини кўриб чиқилгани натижаларига кўра, партия рўйхати бўйича “Единая Россия” партиясига сайловчиларнинг 54 фоизидан ортиғи овоз берган. Битта мандатли округлар бўйича ҳам у овозларнинг абсолют кўпчилигига эга бўлди: партия вакиллари 225 та округдан 203 тасида етакчилик қилишмоқда.

Шунингдек Давлат Думасига сайловчиларнинг 13,5 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган Россия Коммунистик партияси (КПРФ), Россия Либерал демократик партияси (13,3 фоиз) ва олти фоиздан сал кўпроқ овоз олган “Справедливая Россия ” партиялари ўтишди. Бир мандатли округлар бўйича Давлат Думасига иккита партия ўтди: «Родина» ва «Гражданская платформа».

Қолган партиялар парламентга ўта олишмади. Мухолифат партия бўлмиш “Яблоко” – икки фоизга яқин овоз олди. "Народная свобода" партияси (ПАРНАС) — 0,7 фоизга эга бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда қатнашиш 50 фоиздан кам бўлди.

ПАРНАС раҳбари Михаил Касьянов гапига кўра, у сайловчиларнинг қатнашиши фоизининг пастлигидан ранжиди ва бунда сайловни аввалдан натижаси маълум бўлган алтернативасиз сайловларга айлантириган ҳокимиятни айблади. Сайлов давомида аниқланган қонун бузилишлари эса ҳокимият адолатли ва эркин ўтадиган сайловлардан қўрқишини исботлайди, деб қўшиб қўйди Касьянов.

Мустақил кузатувчилар 18 сентябрдаги сайловлар вақтидаги кўп сонли қонун бузилишлари тўғрисида хабар қилдилар. Кўпчилик хабарлар бюллетенларнинг ташлаб юборилиши, кузатувчилар ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқлари бузилишлари, сайловчиларни ташиб келтириш, шунингдек ҳисобдан чиқарувчи гувоҳномалар бўйича овоз беришдаги “от ўйинлари” билан боғлиқ бўлди.

XS
SM
MD
LG