Ссылки доступа

Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясидаги делегациясини бошқаради


Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21-25 сентябр кунлари ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

Делегациянинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб туриши дастурида шунингдек Ислом ҳамкорлиги Ташкилоти иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида, бир қатор икки томонлама учрашувлар ва музокараларда иштирок этиш қайд этилган, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрда Нью-Йоркдаги Халқаро Ташкилотнинг бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси иш бошлаган. Бош Ассамблея раиси таъкидлаб ўтганидек, бу сессия ташкилотни 2030 йилгача мўлжалланган БМТ лойиҳасини барқарор ривожлантиришнинг 17 та мақсадини амалга оширишга яқинлаштириши лозим. Ҳар йилги умумий музокаралар 20 сентябрда бошланади ва 26 сентябргача давом этади.

БМТ Бош Ассамблеяси БМТ нинг асосий маслаҳат органи ҳисобланади. Унга Ташкилотнинг барча иштирокчи-давлатларининг биттадан овозга эга бўлган вакиллари киради. Тинчлик ва хавфсизлик борасидаги масалалар ёки янги аъзоларни қабул қилиш каби масалалар овозларнинг учдан икки қисми бўлишини талаб этади. Бошқа масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

XS
SM
MD
LG