Ссылки доступа

Тожикистонда интернет ёрдамида терактлар олди олинмоқда


Бош прокуратуранинг миллий хавфсизлик органларида қонун ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Абдураҳим Абдулхасановнинг айтишича, террористик амалиётларни олдини олиш мақсадида ижтимоиқ тармоқ, электрон почта ва мессенджерларни кузатишга тўғри келмоқда.

Бу усулнинг қай даражада қонунга мос эканлиги ҳақида сўралганда у «назорат мамлакат қонунларига қатъий амал қилинган холда олиб борилган» деди.

Тожикистон парламентининг қуйи палатасидага қонунчилик ва инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси Азизмуҳаммад Холмуҳаммадзоданинг айтишича, интернетда куч-ишлатар тизими томонидан ўрнатилган назорат терроризмга қарши кураш ва мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадларида қилинган. Унга кўра, ўтган йили "Терроризмга қарши кураш" қонунига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, бу ўзгаришлар давлат органларига анти-террор амалиётларини ўтказиш даврида интернет тармоғи ва мобил алоқа хизматларини блокировка қилиш ҳуқуқини беради.

Шу йилнинг бошида Тожикистон информацион технологиялар ва кибертерроризм ёрдамида амалга ошириладиган жиноятларга қарши кураш марказини ташкил этиш режасини эълон қилган эди. Жиноятчилар интернет, айниқса ижтимоий тармоқ воситасида экстремистик ғояларни тарқатаётганлиги ва шу йўл билан ёшларни ёллаётганликлари ҳақида ҳокимият вакиллари олдин ҳам бир неча бор айтишган. Интернетни қаттиқ назорат қилиш сабабларини ҳам шу билан асослашган.

XS
SM
MD
LG