Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлимидан хабар беришларича, кўкрак қисмидаги оғриқдан шикоят қилган президентни текширган врачлар, зудлик билан ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтказиш зарур, деган хулосага келишган. Врачларнинг дастлабки хулосасига кўра, ҚР давлат раҳбарида юрак ҳасталиги белгилари бор.
Шу муносабат билан президент Алмазбек Атамбоев тиббий кўрикдан ўтади ва маълум вақт давомида врачлар назорати остида бўлади.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Қирғизистон Республикасининг БМТ 71-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорккка кетаётган давлат делегациясини ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев бошқаради.