Ссылки доступа

Сурия раҳбарияти сулҳ "тугаган"лигини эълон қилди


Суриялик SANA агентлиги президент Башар Асад тизимининг Қуролли кучлари сулҳни тугатди деб баёнот тарқатди.

Баёнотда Сурия тизимининг рақиблари қайта-қайта сулҳни бузишган ва шуни ортидан янги ҳужумлар тайёрлаш учун фойдаланишган деб айтилади.

Дамашқнинг позицияси Россия Қуролли Кучлари Бош штабининг оператив бошқармаси бошлиғи генерал Сергей Рудскойнинг баёнотидан бир неча соат ўтиб эълон қилинган. Россия Мудофаа Вазирлиги сулҳга Сурия ҳукумат кучлари томонидан бир томонлама амал қилишида маъно йўқ деб ҳисоблайди, деди Рудской.

АҚШ давлат департаменти вакили Джон Кирбининг 19 сентябрда айтишича, Вашингтон Сурия қўмондонлигининг баёнотини Россиядан тушунтириб беришини кутади. Унинг фикрига кўра, айнан Россия Дамашқ томонидан оташ-кесинга амал қилишни таъминлашни ўз зиммасига олган.

Сурияда сулҳ, Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Жон Керри ва Сергей Лавровлар ўртасида Женевада бўлиб ўтган узоқ музокаралран сўнг 12 сентябр 2016 йилда кучга кирган эди.

XS
SM
MD
LG