Ссылки доступа

Матаевлар адвокати суддан яна 150 гувоҳни сўроқ қилишни сўради


Қозоғистон журналистлар Уюшмаси раиси Саидқози Матаевнинг адвокати ўнлаб бошқа гувоҳларни, шу жумладан амалдорлар ва давлат компаниялари раҳбарларини сўроқ қилиш борасида илтимоснома берганини хабар қилди.

Матаев адвокати Андрей Петровнинг гапларига қараганда, бу ерда гап судга чақирилмаган ва у ерда сўроқ қилинмаган айблов гувоҳларини чақириш тўғрисида боради.

Матаевларнинг ҳимояси судда сўроқ қилинишига интилаётган 152 та гувоҳ орасида Ахборот коммуникациялар вазири Сакен Сарсенов, «Казахтелеком» компанияси бошқаруви раиси Қувончбек Есекеев, «Казатомпром» компанияси раҳбари Асқар Жумағалиев, ва шунингдек Алоқа қўмитаси ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари бор.

Адвокат Андрей Петров унинг ҳамкасби адвокат Мадина Бакиеванинг бу илтимосномасини суд ҳозирча очиқ қолдирган, деб айтди.

ОАВ да давлат буюртмаларини жойлаштиришга ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш борасида Саидқози Матаев ва унинг ўғли Асет устидан бўлиб ўтаётган суд 23 августда бошланган. Улар шу йилнинг февралида ушлаб олинган ва кейинроқ Олмаотада уй қамоғига жойлаштирилган, августда Остонага кўчириб келинган эдилар ва у ерда ҳам уй қамоғида бўлиб туришибди. Матаевлар уларга қўйилган айбловларни рад қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG