Ссылки доступа

Қирғизистон МХДҚ: Муввақат ҳукумат аъзоларига қарши харакат бўлмаган


Махсус хизматлар Қирғизистон Муввақат ҳукуматнинг аъзоларига қарши обрўсизлантирадиган материаллар ва гувоҳликлар тўплашмаган. Бу тўғрисида Юқори Кенгашнинг конституцион қонунчилик, давлат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари ва тартиби бўйича Қўмитанинг мажлисида МХДҚ раиси Дуйшенбек Чоткараев таъкидлаб ўтди.

Унинг гапига қараганда, МХДҚ вакиллари Тошкентга обрўсизлантирадиган материалларни қидириш учун боришгани тўғрисидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди. Чоткараев ОАВ да тарқатилаётган ахборот МХДҚ ни қоралаш борасидаги навбатдаги уриниш, деб қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Fergananews.com ўзининг манбаларига ишора қилган ҳолда бир неча кун аввал МХДҚ ходимлари мамлакат жанубида бир қатор учрашувлар ўтказгани тўғрисидаги ахборотни нашр қилган эди. Қирғизистондан эмиграция қилинган фаоллар қариндошларининг бу “учрашув”ларида ҚР нинг собиқ президенти Роза Отунбаева ва фаол Эдил Байсаловга қарши кўрсатмалар беришга кўндирмоқчи бўлишган.

Шунингдек нашриёт маълум қиладики, сентябр бошларида МХДҚ вакилларининг бир гуруҳи Тошкентда бўлган ва Ватанида экстремистик ва сепаратистик жиноятларда айбланаётган Каромат Абдуллаева, Иномжон Абдирасулов, Жалолиддин Салахутдинов ва бошқа шахслар билан учрашишган. Уларга Отунбаева ва Байсаловга қарши видеомурожаат қилишни таклиф этишган.

XS
SM
MD
LG