Ссылки доступа

Туркманистондаги вазият юзасидан икки хил қарама-қарши нутқ


19 дан 30 сентябргача Польша пойтахти Варшавада ЕХҲТ нинг инсон ҳуқуқларига бағишланган йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда. Туркманистондан ҳам расмий делегация келган ва унга ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вепа Хажиев бошчилик қиляпти.

Туркманистоннинг (қувғиндаги) Республика партияси раҳбари Нурмухамед Ханамов анжуманда нутқ сўзлади. У Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ давлатлардан бири ва унда одамларнинг асосий ҳуқуқ ва озодликлари поймол қилинади, деган.

«2002 йилда президента Ниёзовнинг ҳаётига суиқасд қилиш иши бўйича ҳибсга олинганлар ҳали ҳам қамоқда. Қамоқдагиларнинг кўплари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шу қамалганлардан икки кишишинг, қамоқхонада ўлган Аннадурды Аннасахатова ва Вакила Дурдыеваларнинг, майитлари яқинда уларнинг қариндошларига берилган. Майитлар муҳрланган тобутларда бўлган ва уларни очиш тақиқланган. Уларга кўмиш билан боғлиқ ҳеч қандай маросим ўтказмаслик ва умуман олганда, майитлар ҳақида гапириш ман этилган», - деди Ханамов.

Мухолифатчи жаҳон ҳамжамияти, жумладан ЕИ ва АҚШга мурожаат қилиб сиёсий маҳбуслар масаласида ва маҳбусларга врач ва адвокат билан учрашиш имкони бериш борасида Туркманистон ҳукуматига босим ўтказишни сўраган.

Ўз навбатида, вазир ўринбосари Туркманистон ёпиқ давлат эмас, чунки у 130га яқин халқаро шартномалар имзолаган бўлиб, дунё ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда деган. "Шу йилнинг май ойида Туркманистон "Уларни тириклайин кўрсатинг" халқаро кампанияси томонидан тузилган 104 кишилик рўйхатдагиларнинг ярми бўйича маълумотларни тақдим қилган".

XS
SM
MD
LG