Ссылки доступа

HRW: Тожикистонда муҳолифатчиларга қарши ов бошланди


«Тожикистон мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам муҳолифатчиларни овлашни бошлаган». Шу номли хужжатли фильм тақдимоти чоршанба куни Варшавада бўлиб ўтди. У ерда ЕХҲТнинг кенгайтирилган йиғилиши бўляпти.

Фильмнинг муаллифлари- Human Rights Watch ва Хельсинкининг Норвегиядаги қўмитаси. Фильмнинг бош қаҳрамонлари "Группа 24" деб номланувчи Тожикистонда тақиқланган муҳолиф Ислом уйғониш партияси фаоллари.

Маълум бўлишича, оддий фуқаро фаоллар ушбу фильмда АҚШ, ЕИ, БМТ, ЕХҲТ ва Тожикистон билан ҳамкорлик қилувчи бошқа ташкилотларга мурожаат қилиб, санкциялар киритиш орқали ҳукуматни сиёсий ўзгаришлар қилишга мажбурлашга чақирган.

Human Rights Watch баёнотида айтилишича, ҳозирда Тожикистон инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларида жуда ҳам танг аҳволда. Ҳуқуқ фаолларига кўра, бундай танглик Тожикистонда сўнги 20 йил ичида бўлмаган..

HWR яна айтадики, сўнги икки йил ичида ҳукумат ўзгача фикрловчиларга қарши уруш бошлаган. Сиёсатчилар билан бирга ўнлаб юристлар, адвокатлар, журналистлар ва ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар ҳукуматга қарши танқидий фикрлар билдиришгани учун қамоққа олинган. Юзлаб фаоллар мамлакатдан қочиб кетгандан сўнг, Тожикистон ҳукумати уларни мамлакат ташқарисида ҳам овлашни бошлаган, дейди фильм муаллифлари.

XS
SM
MD
LG