Ссылки доступа

Қирғиз-Қозоқ чегара пунктлари таъмирлаш учун ёпилади


Қирғизистон Қозоғистон билан чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларида қурилиш ва қайта жиҳозлаш ишларини бошлаяпти. Шу муносабат билан улар вақтинчаликка ёпилади, деб хабар беради Давлат чегара хизмати.

Хабарга кўра, чегарадан ўтувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида «Токмок», «Кенбулун», «Актилек» ва «Чалдыбар» ўтиш пунктларида қурилиш ишлари олиб борилади.

«Токмок» ўтиш пункти 25 сентябр 2016 йилдан ёпилади. У ердаги таъмирлаш ишлари тугаганидан кейин «Кенбулун» ёпилади ва шу тартибда давом этади. Қирғиз-Қозоқ чегарасида ҳаммаси бўлиб 12та назорат-ўтиш пунктлари бор.

Хабарларга кўра, ҳар йили баъзи назорат-ўтиш пунктларида навбатда турувчилар сони кўпайиб кетади, ёзнинг иссиқ кунларида одамлар чегарадан ўтиш учун тор хоналарда соатлаб кутишга мажбур бўлишади.

Иккала мамлакатнинг тегишли хизматлари қатор чоралар кўрганларидан сўнг, Қирғиз-Қозоқ чегарасининг назорат-ўтиш пунктларидаги вазият анча яхшиланади.

XS
SM
MD
LG