Ссылки доступа

Россия ва АҚШ ўртасидаги Сурия бўйича келишувнинг бир қисми чоп этилди


Associated Press агентлиги пайшанба куни Суриядаги сулҳ масаласи бўйича Россия ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги 9 сентябрда бўлиб ўтган музокаралардаги келишувларнинг бир қисмини ўз ичига олган ҳужжатни нашр қилди.

Сизиб чиққан ахборотга кўра, Алеппо шаҳрига кетаверишдаги бош йўл атрофида қуролсизлаштирилган ҳудуд ташкил этилиши лозим. Келишувлар Сурия президенти Башар Асаднинг қўшинлари ва исёнчиларга можаронинг рақиб тарафи ташлаб кетган ҳудудни эгаллашни ман этади.

Келишувлар шунингдек исломчилар ва мўътадил Сурия мухолифати назорати остида бўлган ҳудудлар чегарасини белгилашни кўзда тутади. Ҳужжатда яна муҳолифат гуруҳлар билан Россияда таъқиқланган "Джабхат ан-Нусра" гуруҳи бир-биридан ажратиб кўрсатилган.

Россия ИИВ нинг расмий вакили Мария Захарова ахборотнинг чиқиб кетганини тасдиқлади. У интернетда кўрсатилган шартнома – бешта мавжуд бўлган ҳужжатларнинг биттаси деб таъкидлаб ўтди.

Америка Қўшма Штатлари Сурия бўйича келишувларнинг эълон қилинишига қарши чиқмоқда ва уларни “таъсирли ахборот” деб атамоқда. Кремл эса эълон қилинган келишувлар можарони тартибга солишга ёрдам беради деб хабар қилди.

XS
SM
MD
LG