Ссылки доступа

Остона янги "ядро қуролисиз зоналар" яратишга чақирди


Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазири Ерлан Идрисов, БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб Остона,Марказий Осиё ядро қуролисиз зона каби, янги ядро қуролларисиз ҳудудий зоналар, жумладан Яқин Шарқда, яратиш тарафдори эканини айтган.

Унга кўра, ушбу чора бу минтақада барқарорликни таъминлайди. Унинг айтишича, 2015 йил БМТ Бош Ассамблеяси тасдиқлаган ядро қуролисиз дунёни яратиш резолюцияси ҳам Қозоғистон томонидан таклиф этилган.

Бироқ, унинг сўзларига қараганда, дунёнинг қудратли давлатлари ва ҳудудий гуруҳлар ўртасида ишончнинг йўқлиги ядровий қуролсизланиш жараёнига тўсиқ бўлмоқда.

«Афсуски, ядровий қуролсизланиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, халқаро ҳуқуқдаги баъзи йўллар ядровий технологиялардан ҳарбий мақсадлар учун фойдаланиш имконини бермоқда», — деди Ерлан Идрисов.

Бундан 25 йил муқаддам ўз ҳудудидаги энг йирик ядро полигонини ёпган ва ядровий арсенали бўйича [катталиги борасида дунёда] тўртинчи ўринда бўлган мамлакат сифатида Қозоғистон ядровий қуролсизланиш жараёнини давом этишига эришишга "маънавий хуқуқи бор".

XS
SM
MD
LG