Ссылки доступа

Будапешт марказидаги портлаш нишони полициячилар бўлган


Якшанбага ўтар кечаси Будапештда содир бўлган портлашнинг нишони полициячилар бўлган, деб хабар қилади маҳкама раҳбари Кароль Папп.

Полиция бўлиб ўтган ҳодиса ҳудудидаги кузатув видеокамераларининг таҳлил қилган. Полиция бошлиғининг гапларига қараганда, гумондор шахс – 20 ёшдан сал қаттароқ бўлган эркак. Унинг қидирувига юзлаб полициячилар жалб этилган. Текширувда антитеррор маркази ҳам иштирок этмоқда.

Портлаш Будапешнинг энг сергавжум ҳудудларидан бирида содир бўлди.
Портлатувчи қурилма михлар билан тўлдирилган. Иккита полиция ходими яраланган. Жиноят сабаблари ҳали номаълум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG