Ссылки доступа

Остонада Осиё парламентлараро форуми бошланди


Остонада Осиё мамлакатлари парламентлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Фан, технология ва инновациялар бўйича Осиё парламентлараро форум мажлисини парламент мажлиси раиси Нурлан Нигматулин очиб берди.

Форумда мамлакат, халқаро ташкилотлар ва Ислом Ҳамкорлик (ИҲТ)Ташкилотидан 25 вакил қатнашишмоқда.

Форумнинг мақсади депутатларнинг эътиборини билим ва фан тараққиётига асосланган жамият равнақига, илғор технологияларни ИҲТ аъзо давлатларининг иқтисодига киритишга қаратишдир.

Остонадаги ИҲТ ва Ислом Тараққиёт Банки томонидан уюштирилган ушбу икки-кунлик тадбир натижасига кўра, Остона декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG