Ссылки доступа

Озарбайжонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш борасида референдум ўтказилмоқда


Озарбайжонда бугун Конституцияга кутилаётганидек президент Илҳом Алиев ва унинг оиласининг ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган ўзгартиришлар киритиш борасида референдум ўтказилмоқда. 5,2 миллион аҳоли сайлов ҳуқуқига эгадир. Овоз бериш жами беш мингдан ортиқ сайлов участкаларида амалга оширилади.

Референдум давомида сайловчиларга президент ваколатларини чўздириш ва президентликка келгуси номзодларнинг минимал ёши тўғрисидаги чеклашдан бош тортиш борасидаги фикрларини билдириш таклиф этилади.

Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар овоз беришни кенг танқид остига олишди. Фаолларнинг фикрича, референдумдан олдин Озарбайжон ҳукумати журналистларга, фуқаролик жамиятига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга босимни кучайтирган.

Улар Ғарбни Бокудаги ҳокимиятга қарши туришда фаолроқ бўлишга даъват қилишмоқда. Алиев 2003 йилдан бери унга отасидан мерос қолган президент лавозимини эгаллаб келмоқда.

Сўнгги вақтда нефтга боғлиқ бўлган мамлакатда ана шу хом-ашёга бўлган жаҳон нархларининг тушиб кетганлиги боис иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кучайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG