Ссылки доступа

Ҳаво хужумларида Покистондаги Толибон раҳбарларидан учтаси ўлдирилган


Хабарларга кўра, Афғонистон ва НАТО ҳаво кучларининг Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги қўшма хужумларида Толибоннинг Покистондаги учта раҳбари ўлдирилган.

Манбаларга кўра, ўлганлардан бири Азам Тариқ исми билан ном чиқарган Раис Хон, «Хон Саид» жангарилар гуруҳининг матбуот котиби. У билан бирга унинг ўғли ва яна Шимолий Вазиристонлик икки Толибон ҳам ўлдирилган. Уларнинг исмлари маълум эмас.

Афғонистон Мудофа Вазирлиги ҳаво хужумларини тасдиқлаб, "Ал-Қоида" раҳнамоларидан учтаси ва жангарилардан олтитаси ўлдирилган, деди.

Вазирлик вакили Муҳаммад Радманишга кўра, ўлганлар орасида Тариқнинг борлиги эҳтимолдан холи эмас. «Хон Саид» фракцияси, ўзининг аъзолари Шимолий Вазиристонда мустақил амалиётлар олиб боради деб, Толибоннинг Покистондаги раҳнамоси мулла Фазлуалло билан алоқаларни 2014 йили узган.

XS
SM
MD
LG