Ссылки доступа

Ўзбек дарвозабони урган голни 3 кунда уч миллиондан ортиқ одам кўрди (видео)


Ўзбек дарвозабони томонидан Корея футбол жамоаси дарвозасига киритган ажойиб голининг видеоси тармоқда тезлик билан оммалашиб кетмоқда. Бу видео YouTube видеохостингида жойлаштирилган.

СА-News ахборот агентлиги хабар қилишича, футбол бўйича Осиё ёшлар биринчилигида Ўзбекистон ва КХДР ўртасида 23 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда ғалати воқеа содир бўлган. Ўзбек дарвозабони Жасурбек Умрзоқов ўйиннинг 49-чи дақиқасида ўзининг жарима майдончасидан туриб рақиблар дарвозасига тўп йўллади. Корея дарвозабони тўпни боши билан уриб қайтаришга уринган ва ўз дарвозасидан 25 метрга чиқиб кетган. Буни бажаришни у уддалай олмади ва хатоликка йўл қўйди. Шундан кейин у тўпнинг кетидан югурган, бироқ тойиб кетиб йиқилиб тушган. Бу вақтда эса тўп бемалол дарвоза тўрига бориб тушган.

Видео 23 сентябрда жойлаштирилган эди ва ҳозирнинг ўзида уни уч миллиондан ортиқ одам кўрган.

XS
SM
MD
LG