Ссылки доступа

Прокурор Сейтқази Матаевни олти йилу саккиз ойга қамашни сўради


Прокурор Қозоғистон журналистлар уюшмасининг раиси Сейтқази Матаевни хизматни умумий тартибли колонияда ўташ шарти билан олти йилу саккиз ойга қамашни сўраган. Унинг ўғли Асетга эса, Остонада сешанба куни бўлиб ўтган судда прокурор Ержан Куракбаев олти йил қамоқ жазосини сўраган.

Прокурорлар яна Матаевларнинг мулкини мусодара қилиб, уч йилгача тадбиркорлик билан шуғулланишни ман қилишни сўраган. Айблов уларни ўмаришларда айблаган, Сейтқази Матаев солиқ тўламаганликда ҳам айбланаётир.

Матаевларнинг адвокатлари суддан ҳимоялари остидагиларни жиноий таъқиб қилишни бас қилишларини сўраган.

Коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланаётган Матаевлар устидан суд 23 августда Остонада бошланган эди. Улар бу айбловларни инкор этишган.

XS
SM
MD
LG