Ссылки доступа

Германия Тожикистоннинг "жиҳодчи"ни қайтариш талабига жавоб бермаяпти


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўра, Германия ҳудудида қўлга олинган, "Исломий давлат" аъзоси деб гумон қилинаётган тожикни экстрадиция қилиш ҳақидаги Тожикистон ҳукуматининг илтимосига жавоб бермаяпти.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимидаги манбага кўра, 30-ёшли йигит июн ойида Карлсруэ (шимолий Рейн-Вестфалия) шаҳрида қўлга олинган. Германиянинг тегишли тизимларига унинг айбини исботловчи далиллар, жумладан гумондор томонидан суратга олинган, унинг ИШИД сафларида Сурияда жанговар амалиётларда иштирок этганлигига ишора қилувчи видео, жўнатилган.

Шунга қарамасдан Германия ҳалигача Саидовни экстрадиция қилиш масаласи борасида қарор қабул қилмаган ва бу иш юзасидан икки томонлама музокаралар давом этяпти. Манбага кўра, Саидов ўз ватанида қийноқлар ва аёвсиз муносабатга дуч келишини айтиб, Германия ҳукуматидан уни Тожикистонга бермасликни сўраган. Тожикистонда унинг хотини ва икки фарзанди қолган.

Ватанида эса Саидов одам ёллашда ва хорижда жанговар амалиётларда иштирок этганликда айбланади. Расмий маълумотларга кўра, 2015 йил апрелда у Сурияга кетган ва ИШИД сафига қўшилган. У ҳали ҳам Интерпол томонидан қидирилаётганлар рўйхатида. Ўзини қочоқ қилиб кўрсатиб Суриядан Германига қочиб келган.

Ўрта Шарққа кетишдан олдин Саидов ўз ватанида ҳайдовчи бўлиб ишлаган, кейинчалик Россияда меҳнат муҳожири бўлган.

XS
SM
MD
LG