Ссылки доступа

Ўзбекистонда пахта теримида болалар ва мажбурий меҳнат расман таъқиқланди


Меҳнат вазирлиги расмий хабар тарқатиб, Ўзбекистон мажбурий ва болалар меҳнатини таъқиқловчи ЖМТ конвенциясини ратификация қилганлигини маълум қилди, деб хабар қилди махаллий ОАВ.

Хабарда фуқаролар ҳуқуқлари бузилган холатларда мурожаат филиш учун телефон номерлари берилган. Ушбу конвенцияга мувофиқ, 18 ёшга тўлмаганларни соғлиққа зарар етказувчи ва мажбурий меҳнат турларига жалб қилиш қонунга хилофдир. 18 ёшга тўлмаганларни пахтани қўлда теришга ва уни суғориш ишларига жалб қилиш ҳам шунга киради.

Мамлакатда вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хьюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг 2016 йилги ҳисоботида хабар беришича, «ҳукумат томонидан пахта соҳасида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш кенг тарқалган. 2015 йил ҳукумат фермерлар учун йиллик мажбурий режани белгилаб, кузга келиб миллионлаб одамларни мажбуран пахта теримига жўнатган».

Ишдан ҳайдаш, маошсиз қолиш, пенсия ва ёрдам пулларни тўламаслик каби таҳдидлар билан ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва давлат хизматчилари пахта теришга мажбурланган, дейилади хисоботда. HRW га кўра, ҳукумат ҳар йили 2 миллиондан ортиқ ёшлар ва мактаб ўқувчиларини пахта теримига жўнатади (асосан 15 – 17 ёшдагилар, баъзан бундан ҳам ёш).

XS
SM
MD
LG