Ссылки доступа

Озарбайжонда референдум Илҳом Алиев президентлик муддатини узайтирди


Озарбайжонда референдум давомида президентлик муддатининг беш йилдан етти йилгача узайтирилиши маъқулланди. Бу тўғрисида сешанба куни мамлакат сайлов комиссиясининг вакиллари хабар қилишди.

Давлат сайлов комиссияси айтишича, аксарият кўпчилик, сайловчиларнинг 91,2 фоизи, президентлик муддатини узайтиришни қўллаб-қувватлашди. Комиссия бошлиғи Мазахир Панахов гапига қараганда, референдум шаффоф тарзда ўтказилди.

Референдум танқидчилари таъкидлашича, у мамлакатни 2003 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиевга мисли йўқ ваколатлар тақдим этади.

Европа Иттифоқи Озарбайжонда ўтказилган референдумни танқид остига олиб бўлди ва уни мамлакат демократик ривожланишига берилган зарба деб таърифлади. Amnesty International ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот конституцияга таклиф этилган ўзгартиришларнинг танқиди билан чиққанларни таъқиб этиш, уларга таҳдид қилиш ва қамоққа олишни қоралади.

2003 йилда Илҳом Алиев Озарбайжон президенти лавозимини отасидан қабул қилиб олган. Беш йилдан кейин у яна давлат раҳбари сайловларида ғолиб чиқди. 2009 йилда Алиев референдум ўтказди, унинг натижаларига кўра конституцияга президентликка сайлашда икки марта кетма-кет қатнашишга имкон берадиган ўзгартириш киритилди. 2013 йилда у учинчи муддатга президентликка сайланган.

XS
SM
MD
LG