Ссылки доступа

Уч ўзбек маҳбус Душанбедан уларни Тошкентга бермасликларини сўрамоқда


Тожикистоннинг 25-йиллиги муносабати билан эълон қилинган сўнгги амнистияга биноан, хорижий фуқаролар озод этилишлари лозим. Тожикистонда жазо муддатини ўтаган учта ўзбек яқин орада озод қилиниши лозим, бироқ улар тожик ҳукуматидан уларни Ватанга қайтариб юбормасликларини сўрашмоқда.

Иккита маҳбус гапларига кўра, саккиз йил олдин улар давлат чегерасини ноқонуний йўл билан кесиб ўтганликлари учун панжара ортига тиқиб қўйилган эдилар, жазо муддатининг тугагани боис улар Ўзбекистонга қайтариб берилса, улар қийноққа солиниши ва қайтадан жазоланиши мумкин.

Шерзод Қурбонов ва Нормахмад Аджабов, Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидан, Душанбедаги №3/4 сонли аҳлоқни тузатувчи колониясида жазони ўташган бўлиб, шунингдек ўз илтимосномаларини БМТ нинг Душанбедаги офисига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга жўнатишган.

Шерзод Қурбонов хабарига кўра, уларнинг қамоқ муддатлари уч кун аввал тугаган, бироқ уларнинг ҳужжатлари Ўзбекистонга жўнатиш учун тайёр бўлмагунча улар колонияда қолаверадилар. У маълум қилишича, 2009 йилда у хотини ва болалари билан , шунингдек Нормахмад ҳам Ислом зиёратгоҳларига яёв ҳолда ҳаж қилишмоқчи бўлишган, бироқ тожик-афғон чегарасини кесиб ўтаётган вақтда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ушлаб олинган ва кейинчалик судланган эди.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўшанда менинг хотиним ва иккита боламни Ўзбекистонга жўнатиб юборишган эди», - дейди Шерзод.

Адлия вазирлигининг жиноий жазони ўташ Бош Бошқармасининг ходими шуни таъкидладики, бу иккита маҳбуслар Тожикистон ва Ўзбекистонда ман этилган Ўзбекистон Ислом ҳаракатига аъзо бўлганликлари айблови бўйича ушлаб олинган эдилар ва шунинг учун Ватанга қайтишга қўрқмоқдалар.

XS
SM
MD
LG