Ссылки доступа

Қирғизистонда “олтин” давлат рақамларини миллион сомга сотиб олишмоқда


Бишкек коди бўлган 777 ААА автомобил рақами ким ошди савдосида 1 миллион 716 минг сомга сотилди ( $24,5 минг атрофида). Бу тўғрисида Давлат қайд қилиш хизматидан хабар қилишди.

Онлайн-ким ошди савдолари ўз ишини бошлаганидан бери бу автомобил рақами учун таклиф этилган энг баланд нархдир. Кеча бошланган онлайн-ким ошди савдосида жами 9 та одам иштирок этди. Барча иштирокчилар бошланғич нарх - 60 минг сомдан олинадиган 10% лик (6000 сом) кафолатли бадал пулини тўлашди.

Эслатиб ўтамиз, 01 111 ААА рақами аввалроқ 160 минг сомга, 01 888 ААА рақами –180 минг сомга, 01 999 ААА рақами –282 минг сомга, 01 001 ААА рақами эса –594 минг сомга сотилган эди.

Онлайн-ким ошди савдоси қоидаларига кўра, ғолиб 3 кун ичида рақамни олиш сертификатини сотиб олиши лозим. Агар у бош тортса, рақамни сотиб олиш айтилган миқдордан кейинги миқдорни таклиф этган иккинчи иштирокчига таклиф этилади.

Ўзига тортадиган рақамлар комбинациясини ифода этадиган давлат автомобил рақамлари 19 сентябрдан сотила бошлади.

XS
SM
MD
LG