Ссылки доступа

Тожикистонда ресторанларда чекишни ман қилишмоқчи (видео)


Ҳозирги вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишлаб чиқилаётган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисидаги Қонунга тузатишлар сигареталарни кўчада сотишни, ушбу маҳсулотга бемалол эгалик қилишни ман этишни, шунингдек тамакини ресторанларда ва бошқа кўнгилочар жойларда қўллашни ман этишни кўзда тутади.

Истисно тариқасида баъзи муассасаларда – руҳий касалликлар шифоханаларида ва аҳлоқ тузатиш колонияларида чекишга рухсат этилади. Расмий статистикага кўра, ҳозирги вақтда мамлакат аҳолисининг 500 мингдан ортиғи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилади, улардан 78% эркаклар, 10% – хотинлар ва 12% – ўсмирлар ташкил этади.

«Ҳа, тузатишлар тамакининг истеъмол қилинишини кескинлаштиради, бироқ бундай чекловлар қўшни мамлакатларда ҳам мавжуд. Улар тамакини ҳаддан ташқари истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган юрак-қон томир ва бошқа касалликларнинг олдини олишга қаратилган», - деб айтди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Наврўз Жафаров.

Тожикистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) тамакига қарши курашиш бўйича конвенциясини ратификация қилган. 2010 йилдан эса “Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги Қонун амалда бўлиб, айни пайтда у тузатишларга муҳтож бўлиб турибди. Экспертлар фикрига кўра, сигарет ва анъанавий тамаки маҳсулоти тури бўлган носвойни ишлатиш ёшлар ва хотинлар ўртасида модага кирган тенденция бўлиб қолган.

ЖССТ нинг Шарқий Европа ва МДҲ давлатларида тамаки билан курашиш дастури раҳбари Джошуа Абрамс ана шу соҳадаги бошқа мамлакатларда йиғилган тажриба билан алмашиш мақсадида Тожикистонга келди. Унинг гапига қараганда, тамаки маҳсулоти нархининг 10%га кўтарилиши Ер юзидаги 10 миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин экан.

Таджикистан намерен запретить курение в ресторанах
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:48 0:00

XS
SM
MD
LG