Ссылки доступа

Туркманистон самолетларини Ўзбекистонда таъмирламоқчи


Ўзбекистон ва Туркманистон «Узбекистан эйрвэйз техникс» АК базасида туркман авиапаркини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқишмоқда. Бу тўғрисида маҳаллий ОАВ хабар қилишди.

Бу соҳадаги ҳамкорлик Тошкентда якунланган савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма ўзбек-туркман комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилган.

Томонлар Тошкент вагон қуриш ва таъмирлаш заводи базасида туркман темир йўлларининг ҳаракатдаги таркибини модернизация қилиш ва таъмирлаш соҳасидаги муваффақиятли ўзаро алоқалар ва уларнинг истиқболи мажудлигини таъкидлаб ўтишди.

Бундан аввал Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» баёнот имзолашган бўлиб, унга кўра Туркманистон ўзининг темир йўл вагонларини оммавий равишда Ўзбекистонда таъмирлашни ва техник хизмат кўрсатишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG