Ссылки доступа

АҚШ Сурияда Россия билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи


АҚШ Давлат Котиби Джон Керри, агар Москва ва президент Башар Асад режими Алепподаги ҳарбий амалиётларни тўхтатмаса, Сурияда Россия билан ҳамкорликни тўхтатамиз деб дағдаға қилган.

Давлат департаментининг айтишича Керри 28 сентябр куни телефон орқали суҳбатда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ултиматум қўйган.

Америка дипломатик ваколатхонасининг матбуот котиби Джон Кирбига кўра, «агар Россия Алеппога қилинаётган хужумларни тўхтатиш юзасидан тезкор чоралар кўрмаса, АҚШ Россия билан Суриядаги икки томонлама ҳамкорликни тўхтатмоқчи».

Россия ТИВ расмий баёнот билан чиқиб, Керри билан суҳбатда Лавров АҚШни Суриядаги мухолифат ва террористик гуруҳларни бўлиш юзасидан олган мажбуриятларини бажаришга чақирганини айтди.

XS
SM
MD
LG