Ссылки доступа

Пентагон Ироққа 600 дан ортиқ ҳарбийларни жўнатади


Пентагон 615 Америка ҳарбийларини Ироқ армиясини катталиги жиҳатидан иккинчи бўлган Мосул шаҳрини озод қилиш операциясига тайёрлаш учун жўнатади. Бу шаҳар "Ислом давлати" экстремист гуруҳи назоратида.

Бу ҳақда чоршанба куни АҚШ мудофа вазири Эштон Картер айтган. Бунинг натижасида Американинг Ироқдаги ҳарбийлар сони 5200 га етади.

АҚШ вакилларига кўра, ҳарбийларнинг аксарияти Ироқ ва Курд бўлинмаларини Мосул шаҳрини ишғол қилишга тайёрлашади ва қўллаб қувватлаб туради. Ироқ бош вазирининг баёнотида айтилишича АҚШ Ироқ ҳарбий кучларига ёрдам бериш учун «инструкторлар ва маслаҳатчилар» жўнатяпти.

Турли маълумотларга кўра Мосулда 3000 дан 4000 гача жангари Исломчилар бор ва уни озод қилиш АҚШдаги президент сайловлари билан бир пайтда амалга оширилади. Ушбу операциянинг натижаси Демократик партиядан президентликка номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига таъсир этади. Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп уни кескин танқид остига олган эди. Трамп Клинтонни АҚШ давлат котиби бўлиб ишлаган даврида ўзининг "бефарқлиги" билан Исломий давлатни "етакчи террорист ташкилотга" айланишига йўл қўйиб берган, деб танқид қилган.

XS
SM
MD
LG