Ссылки доступа

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси: пахта йиғим-теримида иштирок этиш – ихтиёрий иш


Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўз ихтиёрига кўра пахта йиғим-теримида иштирок этиши мумкин. Бу тўғрисида Касаба уюшмалари федерацияси ўзининг аҳолини ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари борасидаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган ахборот кампаниясида эслатиб ўтди, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.

Фуқароларнинг шунингдек мос келган меҳнат шароитларига эга бўлиш (маиший, гигиеник, хавфсизлик бўйича) ва ихтиёрий вақтда ҳеч қандай қўшимча шарт-шароитларсиз пахта йиғим-теримида иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқлари бор, дейилади кампания материалларида.

Ўзбекистон қонунчилиги мажбурий ва болалар меҳнатини қўллашни ман этади. Касаба уюшмалари федерацияси қошидаги болалар меҳнати бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш олиб бораётган ахборот кампанияси доирасида барча ҳудудларда баннерлар ва постерлар жойлаштирилган, болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўйиб бўлмаслик тўғрисидаги флаерлар тарқатилмоқда.

Бундан ташқари, вазирликлар, муассасалар ва жамоат ташкилотларининг мансабдор шахсларини ўқитиш учун услубий материаллар ишлаб чиқилган, деб таъкидланади федерация матбуот хизматида.

XS
SM
MD
LG