Бу ҳақда Беларус Миллий йиғини кенгаши раиси Михаил Мясникович Туркманистон элчиси Назаргулы Шагулыев билан бўлган учрашувда гапирган.
«Беларус қурувчилари дуч келаётган бу ва бошқа кўплаб, хатто субъектив характерга эга бўлган, тўсиқлар қурилиш жараёнига салбий таъсир қилмоқда», — дейилади хабарда.
«Кенгаш раисининг таъкидлашича комбинат қурилишининг муваффақиятли якунланиши учун Ашхобод қатор кечга суриб бўлмайдиган чоралар қабул қилиши зарур», — дейди матбуот хизмати.
Аввал хабар қилинганидек, Туркманистон ва Беларус баҳорда Туркманистон шимоли-шарқидаги Лебап вилоятида қурилаётган қуввати 1,4 миллион тонна калийли ўғит ишлаб чиқаришга тенг комбинатнинг асосий ва ёрдамчи участкаларини ишга туширишга тайёргарликни бошлашган эди. Мамлакатдаги биринчи тоғ-кимё саноати корхонасининг ишга туширилиши 2017 йил март ойига мўлжалланган.