Ссылки доступа

Эмомали Рахмон ва Бордюжа Тожик-Афғон чегарасидаги аҳволни муҳокама қилишди


Тожикистон президенти Эмомали Рахмон пайшанба куни, 29 сентябрда, Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги Шартнома ташкилоти бош котиби Николай Бордюжани қабул қилди, деб хабар қилади давлат раҳбари матбуот хизмати.

Учрашувда аввал Коллектив хавфсизлик Кенгашида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиши, шунингдек ташкилотга аъзо-давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш, КХШТ га аъзо давлатларнинг ҳозирдаги аҳволи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро терроризмга, диний экстремизм, гиёҳванд моддалар ва қурол-аслаҳанинг ноқонуний айланишига, ноқонуний миграцияга, ҳудудий хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётган бошқа салбий кўринишларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича фикр алмашдилар.

Террористик ва экстремистик ташкилотлар фаолиятининг кучайиши, ҳудудда ёт ғояларнинг тарқатилиши борасида ташвишли фикр билдириб, томонлар ана шу таҳдидларга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришнинг муҳимлиги ва ўз вақтидалигини таъкидлаб ўтдилар.

Ташкилотнинг жанубий чегараларидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш борасида Тожикистон билан Афғонистон ўртасидаги чегарадаги вазиятга, Тожикистон чегара қўшинларининг имкониятларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

XS
SM
MD
LG